Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WeChat мессенжери Хитойда гувоҳнома ўрнига ўтадиган бўлди
WeChat сервиси Хитойдаги расмий идентификацион тизимга айланади. South China Morning Post шу ҳақида хабар берди.
Дастлабки дастур Ганчжоуда йўлга қўйилган бўлиб, 2018 йилнинг январидан у бутун Хитой ҳудуди бўйлаб ишга тушади. WeChat ҳукумат ташаббуси билан анъанавий гувоҳномалар ўрнини босувчи шахснинг виртуал гувоҳномасига айланиши керак.
Сервиснинг виртуал ID-карталари уларнинг эгаларига давлат хизматлари ва етказиб бериш хизматларидан фойдаланиш, меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтиш, чипталар харид қилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш имконини беради.
Хитой аҳолиси ID-картанинг икки хил версиясига эга бўлиши мумкин: масалан, интернет-кафеларга тўғри келувчи "енгил" версия ва бизнесни рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи "илғор" версия, дея аниқлик киритилади Technode'да.
WeChat 2011 йилда мессенжер сифатида фаолиятини бошлади, энди эса сервисга тўловларни амалга оширувчи онлайн-платформа ҳам киради. Tencent (сервис унга қарашли) маълумотларига кўра, сервисдан ойига 980 миллион киши фойдаланади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025