Жаҳон | 23:45 / 28.12.2017
11936
1 дақиқада ўқилади

Порошенко асирдан озод қилинган украиналикларни шахсан ўзи кутиб олди

Украина президенти Пётр Порошенко асирда ушлаб турилган украиналикларни Киевдаги Борисполь аэпортида кутиб олди. Озод қилинган ҳарбийлар бу ерга айирбошлашдан кейин етказилганлар. Порошенко ҳарбий кийимда бўлган. У асирларнинг озод қилинишига изоҳ бериб, бу воқеа Украина учун жорий йилдаги энг муҳими деб ҳисобланишини ҳамда Киев ҳеч қачон ўз фуқароларини кулфатда қолдирмаслигини айтди.  

Аввалроқ 27 декабрда Горловка аҳоли пункти яқинидаги ўтказиш пунктида ўз мустақиллигини эълон қилган Донецк ва Луганск республикалари билан ихтилоф бошидан бери бу республикалар ва Киев ўртасида энг кўп сондаги асирларни айирбошлаш бўлиб ўтди. Умумий ҳолда томонлар 311 кишини ўзаро айирбошлашган.

Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС

Мавзуга оид