Спорт | 19:40 / 31.12.2017
16382
1 дақиқада ўқилади
Видео: «Манчестер Сити» ҳужумчиси ўйин вақтида йиғлаб юборди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус Англия чемпионатининг 21-тури вақтида «Кристал Пэлас»га қарши ўйин вақтида жароҳат олди. У шундан сўнг ўз кўз ёшларини тия олмади.
Ўйиннинг 12-дақиқасидаёқ бразилиялик ушбу ёш форвард тиззасини жароҳатлаб олди. Бир неча дақиқа ўтиб, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин у майдонга қайтди, аммо у 24-дақиқада оғриқ туфайли ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Серхио Агуэро майдонга туширилди.
Ҳозирча футболчининг жароҳати даражаси маълум эмас.
Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Бу Хосеп Гвардиола жамоасининг 18 учрашувдан иборат ғалабали серияси якунланиши бўлди.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
11:34 / 18.02.2024
«Сити» очко йўқотди, «Арсенал»да яна 5 та гол. АПЛда кун ўйинлари
11:32 / 14.01.2024
«Сити»да жиддий йўқотиш ва қийин ғалаба, Санчода ёрқин қайтиш. Европада кун ўйинлари
01:08 / 23.12.2023