Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» етакчилари жароҳат олди
«Манчестер Сити» клуби АПЛ 21-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (0:0) қарши ўйинда икки етакчисидан айрилди.
Яримҳимоячи Кевин де Брюйне ва ҳужумчи Габриэл Жезус ўйинни якунига етказолмади ва бош мураббий томонидан алмаштирилди.
Хосеп Гвардиола хабарига кўра, Габриэл Жезус 1-2 ойни ўтказиб юборади. Де Брюйне аҳволи қўшимча тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.
«Жезус 1-2 ой давомида майдонга тушмайди. Де Брюйне бўйича тиббий кўрикдан сўнг хулоса чиқарамиз.
Январдаги трансферлар? Олдин Жезус ва Де Брюйне аҳволига ойдинлик киритишимиз лозим, кейин эса кўрамиз» - деди Гвардиола.