Фаластинликлар Исроилнинг Қудс ҳақидаги қонунини уруш эълон қилиш деб ҳисоблашмоқда
Исроил парламенти Кнессет томонидан ягона Қудс ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши бу — фаластинликларга қарши уруш эълон қилишдир. WAFA агентлиги Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раҳбариятининг расмий вакили Набил Абу Рудайна шундай фикр билдирганини маълум қилмоқда, деб ёзади ТАСС.
«Ягона Қудс ҳақидаги қонунга овоз бериш Фаластин халқига, унинг сиёсий ва диний бирлигига қарши уруш эълон қилишни билдиради», — деган Абу Рудайна. Унинг сўзларига кўра, Исроил шу йўл билан «тинчлик жараёнига нуқта қўйилганини расман эълон қилиб, амалда диктаторлик сиёсатини бошламоқда».
Бир муддат аввал Исроил парламенти якуний ўқишда ягона Қудс ҳақидаги қонунни қабул қилди ва унга кўра Тел-Авив томонидан «ягона ва бўлинмас пойтахт» деб аталувчи бу шаҳарнинг ҳар қандай қисмини бериб юбориш Кнессетнинг (аввалги 61 ўрнига) камида 80 нафар депутати розилиги билан амалга оширилишини белгилаб қўйди. Ўз навбатида фаластинликлар шаҳарнинг шарқий қисмини ўз давлати пойтахти қилишни исташмоқда.
Фаластиннинг икки йирик франкциясидан бири — ҲАМАС ҳаракати Кнессетнинг қарорига жавобан Исроилга нисбатан босиб олинган ҳудудлар — Ўрдун дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо бўлгасида қаршиликни кучайтиришга чақирди. ҲАМАС раҳбарияти Исроил томонининг бундай хатти-ҳаракатлари Фаластин президенти Маҳмуд Аббосни Тел-Авив билан хавфсизлик соҳасида ҳар қандай алоқаларни бас қилиб, Осло битимларига амал қилиш тугаганлигини эълон қилишга ундаши керак, деб ҳисобламоқда.
1990 йиллар бошида Норвегия пойтахти Осло шаҳрида имзоланган битимга кўра, Исроил Фаластин озодлик ташкилотини Фаластин халқининг қонуний вакили сифатида тан олади ва ФОТнинг босиб олинган ҳудудларда фаолият кўрсатишига розилик беради. Ўша битимга кўра, фаластинликлар Исроилнинг тинчлик ва хавфсизликда мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олиб, терроризмдан воз кечиш ҳамда иккитомонлама можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш мажбуриятини ўз гарданига олишган.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024
Нетаняҳу мудофаа вазирини бўшатди: бу ғалаёнларга сабаб бўлмоқда
14:13 / 08.11.2024