Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг нураб бораётган ҳайкаллари бронзасига алмаштирилади
Facebook’даги «Жиззахликлар ҳамжамияти» гуруҳига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкалининг нураётгани акс этган суратлар жойлаштирилгач, бу суратлар кенг муҳокамани келтириб чиқарди.
Жамоатчилик назорати остида мазкур ҳодисага ойдинлик киритилди. Ўзини Ҳамид Олимжоннинг жияни деб таништирган Умиджон Икромов фойдаланувчиларни ваҳима қилмасликка чақирган.
«Ваҳима қилманглар! Бунинг асл нусхаси бронзадан тайёрланяпти. Бронзадан тайёрлаш кўп вақт оладиган жараён. Шошилинчда тайёрланиб, олиб келиб ўрнатилди. Мен ўзим ҳайкалтарош билан шахсан гаплашган эдим. Асли бунданда ажойиб чиқади, шошилманглар! Илтимос! Ҳамид Олимжоннинг жияни бўламан!» – дея ёзган у.
Маълум бўлишича, жамоатчиликка ҳайкалларнинг асл нусха эмаслиги тўғрисида ахборот берилмаган. Ноябрь ойи бошида мазкур ҳайкаллар тантанали тарзда очилган эди.
Мавзуга оид
20:16 / 03.03.2025
Зулфия мукофоти совриндорлари эълон қилинди
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
07:46 / 09.11.2022
Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссияси янгиланган таркиби тасдиқланади
20:13 / 29.07.2020