Жаҳон | 13:00 / 04.01.2018
29588
2 дақиқада ўқилади

Хмеймимга ҳужум ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Фото: «Коммерсантъ»

Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг Хмеймим авиабазасида жангарилар ҳужуми оқибатида россияликларнинг 7та самолёти йўқ қилингани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатмоқда.

«Коммерсантъ» нашрининг Хмеймимдаги авиабазада Россиянинг 7та ҳарбий самолёти «бутунлай йўқ қилингани» ҳақидаги хабари  — фейк», — дейилган вазирликда.

Мудофаа вазирлиги Суриядаги Россия авиагуруҳи жанговар ҳолатда ўз зиммасидаги вазифани бажаришда давом этаётганини қўшимча қилган.

Шу билан биргаликда, вазирлик 31 декабрь куни авиабаза миномётдан ўққа тутилгани ва россиялик икки ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Айни вақтда «Сурия хавфсизлик органлари ҳужум манбасини қидираётгани ва авиабаза ҳудудини қўриқлаш кучайтирилгани» айтилмоқда.

Бундан олдин «Коммерсантъ» ўз манбасига асосланиб, жангарилар базани ўққа тутгани, тўртта Су-24 бомбардимончиси, иккита Су-35C қирувчиси ва Ан-72 транспортчи самолёти деярли йўқ қилиб ташлагани, шунингдек, ўқ-дорилар омбори ҳам портлатилгани, ҳужум оқибатида ўндан ортиқ ҳарбий хизматчилар жабрлангани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид