Спорт | 23:45 / 04.01.2018
24815
1 дақиқада ўқилади

ЎФФ логотипи конкурсида ғолиблар аниқланди

Ўзбекистон футбол федерациясининг янги логотипи бўйича танловнинг 1-босқичи ўз якунига етди. 

Сўровномада 60 мингга яқин футбол ишқибози иштирок этди. Унда Дониёр Мамуржоновнинг ЎФФ логотипи 6 949 балл тўплаб, ғолиб бўлди. Суперлига ва Про-Лига лойиҳалари ичида Бахтиёр Ишматовнинг ишлари энг кўп овоз тўплади.

Энди логотип танлови бўйича 2-босқич ўтказилади. Унда халқаро дизайн агентликларининг ишлари ҳам иштирок этади. Ғолиблар ishtirok.uz сайтидаги сўровнома орқали 15 январь куни аниқланади.

Мавзуга оид