Жаҳон | 18:40 / 05.01.2018
6739
2 дақиқада ўқилади

Кипр суди украиналик миллиардернинг 820 млн долларлик активларини музлатиб қўйди 

Фото: РИА Новости / Сергей Старостенко

Кипр суди украиналик миллиардер Ринат Ахметовнинг 820 млн долларлик активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, бу қарор 27 декабрда Украинада фиксирланган алоқа соҳасидаги энг йирик компаниялар гуруҳи – “Укртелеком” компанияси атрофидаги юридик баҳсни кўриб чиқиш вақтида қабул қилинган. Ушбу компания Ахметовга Raga фирмаси томондан 2013 йилда сотилган. Raga вакиллари битим қиймати 860 млн долларни ташкил қилгани, бироқ Ахметов бу суммадан бор-йўғи 100 млн долларни тўлаб берганини таъкидламоқдалар.

Ахметовнинг музлатилган активлари орасида унинг Лондондаги квартираси ҳам бор. Бу квартира Ахметов томондан сотиб олинган вақтда Буюк Британия кўчмас мулк бозорида энг қиммати бўлган. Суд қарорига кўра, Ахметов ўз мулкидан ўз хоҳишига кўра фойдаланиши мумкин, бироқ 820,5 млн долларлик активни дахлсиз қолдириши ва Raga’ни ўз мулки бўйича тузиладиган битимлардан хабардор қилиши лозим.

Ахметов суднинг бу қарори бўйича 8 январгача шикоят аризаси бериши мумкин.

Лондондаги халқаро ҳакамлик суди ҳам 2017 йил ёзида ушбу иш бўйича Raga фойдасига қарор чиқарган.

Forbes журналига кўра, Ахметовнинг бойлиги 4,6 млрд долларни ташкил қилади. У Украинанинг энг бой одами ҳисобланади ва дунё миллиардерлари рейтингида 359-ўринни эгалламоқда. 

Мавзуга оид