Фан-техника | 13:23 / 07.01.2018
18226
1 дақиқада ўқилади

Видеохит: Tesla электрокари юк машинасини қалин қордан олиб чиқа олди

Фото: Скриншот

Илон Маскнинг электромобиллари ҳайратлантиришда давом этмоқда. Бунга эса Tesla Model X кроссовери ва кўп тонналик юк машинаси иштирокидаги видео яққол мисолдир. Видео АҚШда суратга олинган.

“Тесла” қорга ботган юк машинасини шатакка олиб, уни бу “исканжа”дан олиб чиқа олган. Ваҳоланки, машина паспортида у ёрдамида 2,2 тоннадан сал кўпроқ оғирликдаги объектларни тортиш мумкинлиги кўрсатилган.   

Tesla Model X’да ҳамма ҳам билмайдиган бир кичик “сир” бор: у йўл билан оптимал равишда илашиши учун тортиш кучини ўқлар орасида тақсимлашни назорат қилувчи тизимга эга. 

Машинанинг топ-версияси (P100D) 100 км/соат тезликка 3,1 сонияда эриша олади. Максимал тезлиги эса 250 км/соатни ташкил қилади.

Мавзуга оид