Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft Windows'ни янгилашга уриниб компьютерларни ўчириб қўйди
Фото: Matthias Balk / DPA / Globallookpress.com
Microsoft корпорацияси Windows учун янгиланиш жараёнини тўхтатди. Патч AMD процессорли компьютерларнинг тўлиқ ўчишига олиб келди. Бу ҳақида 9 январь, сешанба куни The Verge хабар берди.
"Microsoft корпорациясига AMD чиплари эгаларидан Windows операцион тизим хавфсизлиги янгилангандан сўнг уларнинг компьютерлари ўчиб қолганига оид шикоятлар келиб тушди", - деди компания вакили.
Корпорация муаммони бартараф қилиш устида ишламоқда. У бу муаммода AMD'ни айбламоқда. Янгиланишдан кейин компьютер ёқилмаган тақдирда, Microsoft қўллаб-қувватлаш сайтига киришни таклиф қилмоқда.
Meltdown иловага компьютернинг ҳар қандай хотирасини, шу жумладан ядро хотирасини ўқишга имкон беради. Шу билан бирга, Spectre хакерга дастурлар изоляциясидаги камчилик ҳисобига бошқа иловалардан маълумот олиш имконини беради. Мазкур камчиликлар Intel, ARM64 ва AMD процессорларига ҳужум қила олади. Уларнинг иккиси ҳам 2017 йилнинг ўрталарида аниқланган, бироқ уларни тузатиш патчлари фақатгина 2018 йилнинг бошига келиб ишлаб чиқила бошлади.
Мавзуга оид
00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
13:37 / 25.03.2025