Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трамп: «Оқ уй учун сайловда Опрани ҳам ютавераман»
Фото: Reuters
Телебошловчи Опра Уинфри 2020 йилги АҚШ президентлиги сайловида иштирок этишга қизиқиш билдиргани тўғрисидаги хабар тарқаганидан сўнг, амалдаги президент Дональд Трамп бундай муносабатга баҳо берди.
Reuters мухбирининг хабар қилишича, Дональд Трамп «Оқ уй учун сайловда Опрани ҳам ютишини» билдирган.
Аслида Уинфрининг «Олтин глобус» мукофотини топшириш маросимида янграган нутқи бунга шама қилгани билдирилганди. Ўшанда у «Ушбу залдаги кўплаб ажойиб аёллар ва айрим муносиб эркаклар етакчи бўлиш учун қатъият билан курашмоқда», деганди.
Уинфрининг нутқидан кейин АҚШнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари телебошловчи 2020 йилги сайловларда иштирок этиш имконини ўйлаётгани ҳақида гап тарқатишган.
Амалдаги президентнинг Матбуот котиби Хоган Гидли бундан аввал, Дональд Трампнинг 2020 йилги сайловларда иккинчи муддатга президентликка номзодини илгари суришини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
20:54 / 22.08.2024
Демократлар қурултойининг учинчи куни: «мураббий» Уолз ва «мустақил сайловчи» Опра Уинфри
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020