Жаҳон | 20:20 / 10.01.2018
9571
2 дақиқада ўқилади

Хитойда қор ва муз фестивали бўлиб ўтмоқда

Фото: News.cn

Хитойнинг Харбин шаҳрида муздан қурилган шаҳарча очилди. Хэйлунцзян вилояти пойтахтида шу кунларда қор ва муз фестивали бўлиб ўтмоқда, унга ҳар йили турли мамлакатлардан юзлаб туристлар ташриф буюради.

Ташкилотчиларнинг хабарига кўра, 2018 йилда кўргазма майдони 500 минг квадрат метрга тенг бўлди, ҳайкалтарошлик намуналарини яратиш учун эса 200 минг куб метр муз ва қор ишлатилди.

14 давлатдан бўлган жамоалар Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги энг диққатга сазовор жойлар ҳайкалларини яратишди, шунингдек тепаликлар, лабиринтлар ва ноодатий арт-объектларни ўрнатишди. Энг катта ҳайкалтарошлик намунасининг узунлиги 300 метрга тенг бўлиб, унинг устида 500 дан ортиқ киши иш олиб борган.

Боғ тўрт ҳудудга бўлинган: «Қор ва муз дунёси», «Шаолинь-боғ», «Қуёшли орол» ва «Марказий кўча». Уларнинг бари қоронғу вақтда махсус чироқлар ёрдамида ёритилади, шунинг учун сайёҳлар бу ерда кечки пайт суратга тушишни яхши кўришади. 

Харбиндаги фестиваль доимий совуқ ҳарорат туфайли ўтказилади.  Хэйлунцзян вилоятида январь ойи бошларида ҳарорат 24 даража совуқни ташкил этади, бу усталарга кенг кўламли экспозицияларни яратиш имконини беради.

Харбин учун қишки туризм иқтисодиётнинг энг етакчи соҳаларидан бирига айланган. Минглаб туристлар фестивалга ташриф буюради ва ижтимоий тармоқларда ўз фотосуратларини эълон қилади.

Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn
Фото: News.cn

Мавзуга оид