Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Хитойликнинг боши панжараларга қисилиб қолди ва йиғлаб юборди
Хитойда полиция томонидан қўлга олинган шахс полиция маҳкамасидаги бўлмада боши панжаралар орасига қисилиб қолган ҳолда уйғонди. Ушбу ҳолат видеоси Metro нашри томонидан намойиш этилган.
Ролик бошида икки полициячи ушбу шахсни қутқариш учун панжаралар орасини кенгайтиришга бесамар уринаётганини кўриш мумкин. Лекин уларнинг ҳаракати жабрдийдани янада қийнайди ва у йиғлаб, жони оғриётганини айтиб, бас қилишни сўрайди.
У баланд овозда йиғлашни давом эттириб, ўзини ноҳақ ҳибсга олишганидан зорланади.
Якунда уни панжаралар орасидан озод этишга муваффақ бўлишган.
Ушбу йигит нега полиция қўлига тушгани ва нега панжаралар орасида кўз очгани ва уни якунда қандай қилиб қутқариб олишгани маълум эмас.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025