Фан-техника | 15:56 / 12.01.2018
6381
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ҳайдовчисиз автомобилларда ҳаракатланиш суғурталана бошланди

Фото: Waymo

2018 йилда Фениске йўловчилари смартфонлар иловаси орқали ҳайдовчисиз Waymo минивэнларида саёҳат қилишга буюртма беришлари мумкин. Робот билан саёҳат қилиш баъзи йўловчиларда хавотир уйғотмоқда.

Waymo суғурталаш хизматларини тақдим этувчи Trov компанияси билан ҳамкорлик қила бошлагани ҳақида маълум қилди. Ҳамкорлик соҳасида Аризонанинг мустақил бошқарувли автомобиллари киради, яқин бир неча ойда у ерда тўловли сервис ишга туширилади. Суғурта қопламаси йўқолган буюмлар, саёҳатдаги узилишлар билан боғлиқ муаммолар ва эҳтимолий тиббий хизматларни ўз ичига олади. 

Munich Re қайта суғурталаш бозор гиганти назорати остидаги Trov суғурта брокери учун бу АҚШдаги биринчи лойиҳа ва транспорт билан боғлиқ илк буюртмадир. "Waymo шахсий саёҳатларни осонлаштиради, у билан боғлиқ барча масалалар, шу жумладан суғурталаш ҳам енгил кечиши, йўловчиларнинг хавфсизлиги ва хотиржамлиги эса бош мақсадимиз бўлиши керак", - деди Trov бош директори Скотт Уолчек расмий баёнотда.

2017 йилнинг ноябрида Google томонидан мустақил бошқарувли автомобиллар учун технологиялар ишлаб чиқаришга йўналтирилган Waymo компанияси (2016 йилда асос солинган) Фенискеда тижорат сервисини очиш режалари ҳақида маълум қилганди. У ерда компания узоқ вақт мобайнида сенсорлар ва махсус дастурий таъминот билан жиҳозланган Chrysler Pacifica Hybrid минивэнларини синовдан ўтказди. 

Мавзуга оид