Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдиньо фаолиятини расман якунлади
“Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо (Роналдо де Ассиш Морейра) ўйинчилик фаолиятини расман якунлади.
37 ёшли футболчининг бу қарори ҳақида унинг акаси ва агенти Роберто де Ассиш маълум қилди.
“Роналдиньо фаолиятини якунлади. Бўлди, тамом. Эҳтимол биз 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин, августда нимадир каттароқ нарса ўйлармиз. Бразилия, Европа ва Осиёда тадбирлар ташкиллаштирамиз. Ва албатта, Бразилия термаси билан учрашув ташкиллаштирамиз”, деб айтган де Ассиш.
Роналдиньо 2015 йил сентябрда “Флуминенсе” таркибида охирги марта расмий учрашувда майдонга тушган.
Машҳур футболчи фаолияти давомида “Керетаро”, “Атлетико Минейро”, “Фламенго”, “Милан”, “Барселона”, “ПСЖ” ва “Гремио” клубларида ҳам тўп сурган.
Роналдиньо “Барселона” таркибида Испаниянинг 2 карра чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган, “Милан” таркибида Италия чемпиони унвонини қўлга киритган.
У 2002 йилда Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони, 2005 йилда Конфедерация кубоги, 1999 йилда Америка кубоги соҳибига айланган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025