Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дамас» олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
2018 йилнинг ўтган давр мобайнида Бухорода қайд этилган, фирибгарлик билан боғлиқ бўлган 1 та ҳолат ички ишлар органлари ходимларининг шахсий ташаббуси билан фош этилиб, ишонувчан фуқаролардан турли миқдордаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритишга уринган фирибгарнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда KUN.UZ'га вилоят ИИБ хабар берди.
Жумладан, Бухоро шаҳар, Отбозор ҚФЙ, Турун-бурун қишлоғида яшовчи, 1985 йилда туғилган Қ.О.нинг аризаси юзасидан олиб борилган тадбир давомида аниқланишича, Бухоро шаҳар, Файзобод кўчаси 35-уйда яшовчи, 1970 йилда туғилган Н.Д. фуқаро Қ.О.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳридаги автосалонлардан ўзининг ваколатли танишлари орқали унга “Дамас” русумли автомашина сотиб олиш учун тузиладиган шартномани олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пулларни Қ.О.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан бирга жиноят устида қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
, ,
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025