Ўзбекистон | 15:00 / 18.01.2018
29106
2 дақиқада ўқилади

Миграция агентлиги собиқ раҳбари яна лавозимга қайтди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги собиқ раҳбари Улуғбек Назаров яна лавозимга қайтди. Ушбу маълумотни Kun.uz'га вазирликдаги бир нечта мустақил ахборот манбалари тасдиқлади.

Маълум қилинишича, агентлик собиқ раҳбари айни пайтда мазкур ташкилот раҳбари ўринбосари сифатида иш бошлаган. Назаров саккиз ой илгари лавозимидан бўшатилганди. Шундан сўнг, Асамов Ҳожибахлил Фазлитдинович агентликка вақтинчалик раҳбар сифатида тайинланган​и эълон қилинган. Бу ўзгариш агентлик Жанубий Кореяда ишлашни истовчиларни рўйхатга олиш бўйича март ойи охири ва апрел ойи бошида ўтказган тест синовларида тушунмовчиликлар рўй бериши ҳамда бунинг ортидан жамоатчиликнинг норозилиги келиб чиқиши фонида рўй бергани айтилганди. Бироқ, агентлик расмий сайтида на Улуғбек Назаров, на Ҳожибахлил Асомов раҳбарият қаторида кўрсатилган. 

Мавзуга оид: Ҳалима энам аллаларидан Аҳмад қачон ўлганигача. Кореяга ишчилар керакми ёки профессорлар?

2017 йилнинг 27-28-29-30 март кунлари Кореяда ишлашни истаган фуқароларни рўйхатга олиш ва анкета тўлдириш жараёни ўтказилишини эълон қилингач, ушбу жараённи ўтказишда қатор муаммолар пайдо бўлганди. Яъни, Жанубий Кореяда ишлаш истагини билдирган фуқаролар «логин ва пароллар хато, саволларнинг савияси меҳнат муносабатларига номутаносиб эканлигини» айтишган.

Мавзуга оид: Жанубий Корея - қулфланган диёр. Миграция агентлигининг тўрт кунлик томошаси

Мавзуга оид: Аудио. Миграция агентлиги билдирган ягона муносабат

Улуғбек Назаров ишдан олиниши билан агентлик ўтказилган рўйхатга олиш ва тест синови натижаларини бекор қилингани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид