Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги ўзбекистонликлардан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўради
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.
Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалди.
Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад экани маълум қилинмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликлардан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўради.
Жиноят кодекси 154-1-моддасида чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025