Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайфулло Соиповнинг адвокатлари айбловчи томонга битим тузишни таклиф қилишди
Нью-Йоркдаги теракт ижрочиси Сайфулло Саиповнинг адвокатлари терговга судланувчига ўлим жазосидан қутулиб қолишга имкон берувчи битимни таклиф қилишди. Бу ҳақда суд ҳужжатларида айтилган.
“Айбловчи томоннинг ўлим жазоси берилишини талаб қилмаслиги омма ва жабрланувчиларга 2017 йил 31 октябрдаги даҳшатли воқеаларга такрор қайтиш заруратисиз ишни зудлик билан якунлашга имкон берарди”, деб айтилган ҳимоя томонининг илтимосномасида. Айблов томон Соиповга ўлим жазоси берилишини талаб қилиши бўйича ҳозирча бир қарорга келмаган, бу борада бош прокурор Жефф Сешнснинг қарори кутилмоқда.
31 октябрда Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида Соипов юк машинасида велосипед йўлкасига чиқиб, йўлида учраган велосипедчиларни босиб, мактаб автобусига бориб урилмагунча, бир неча кўча юриб ўтган. Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. Гумонланувчи қўлга олиниб, жароҳат олгани сабаб шифохонага етказилган.
2017 йил ноябрь охирида Соипов Нью-Йорк федерал судига олиб келинган, бироқ у ўз айбини тан олмаган. Унга умумий ҳисобда 8 та қотиллик, 12 та қотилликка уриниш, ИШИД террорчилик гуруҳига кўмак бериш ва бунга уриниш, зўравонлик ва транспорт воситасига шикаст етказиш айбловлари қўйилмоқда.
Мавзуга оид
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
17:55 / 08.04.2025
Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич
19:10 / 20.03.2025
Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди
16:33 / 19.03.2025