Жаҳон | 14:10 / 21.01.2018
9156
3 дақиқада ўқилади

Рейтинг: Масофадан ишлаш учун энг яхши компаниялар номи маълум қилинди

Фото: FlexJobs

Американинг FlexJobs сайти 2017 йилда қисман ёки тўлиқ иш кунида масофадан ишлаш учун энг кўп таклиф тушган 100 компания рўйхатини тақдим этди. 

Технологиялар ривожланган сари масофадан ишлаш оддий ҳолатга айланиб бормоқда. Бу ходимларни иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлаш нисбатан осонлиги билан ўзига жалб этади. 

Масофадан ишлаш билан боғлиқ вакансиялар таклиф қилинаётган асосий соҳалар - соғлиқни сақлаш, компьютер технологиялари/IT, таълим, мижозларга хизмат кўрсатиш, молия, туризм/меҳмонхона бизнеси. 

Масофадан ишлаш билан боғлиқ энг тез ривожланаётган беш йўналиш — терапия, виртуал бошқарув, мижозларга хизмат кўрсатиш, репетиторлик, минтақавий ҳокимият ва маҳаллий бошқарув. 

Масофадан ишлаш билан боғлиқ энг кўп учраётган вакансиялар: ўқитувчи, ёзувчи, девелопер, таҳлилчи, сотувлар бўйича менежер, ҳамшира, бухгалтер, лойиҳа раҳбари. Беш компания тўлиқ масофадан фаолият юритади, ўттизтаси эса - рўйхатга янги қўшилган.

FlexJobs асосчиси ва бош директори Сара Саттон Феллнинг сўзларига кўра, сўнгги беш йилда мазкур маълумотларни тадқиқ қилиш ва бозорнинг турли секторларидаги юзлаб компаниялар билан ишлаш давомида масофадан ишлаш бандликнинг тобора машҳур ва долзарб тури бўлиб бораётгани аён бўлмоқда. "Борган сари кўпроқ компаниялар ўз бизнес-моделига масофадан ишлаш имкониятини татбиқ қилишмоқда, шундай экан, 2018 йил иш изловчилар учун мукаммал йилга айланмоқда", - дейди FlexJobs раҳбари.

FlexJobs рейтингида энг юқори ўрин Англиянинг VIPKID компаниясига насиб этди. Шунингдек Amazon, Conduent ва Dell компаниялари илк ўнталикка кирди. Рўйхатга янги қўшилганлар - PRA Health Services, Toyota ва Williams-Sonom, улар 2017 йилдаги янги қўшилган Hilton, Kelly Services ва SAP'лар қаторидан жой олган. Kaplan, UnitedHealth Group ва Xerox 2014 йилдан буён ушбу рўйхатда қайд этилувчи 29 компания рўйхатига қўшилган. 

FlexJobs рейтинги етакчилар ўнлиги:

1. VIPKID    
2. Appen    
3. Conduent    
4. Rev    
5. Liveops    
6. TTEC    
7. Amazon    
8. SYKES    
9. Dell   
10. Working Solutions

Тўлиқ рўйхатни бу ерда тақдим этилган.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид