Спорт | 18:10 / 21.01.2018
43981
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ мезбонлиги бўйича янги можаро. Қизиқарли тафсилотлар пайдо бўлди

Қатарнинг давлат телеканали саналган beIN Sports ФИФАга мамлакат ЖЧ-2022 мусобақаси мезбонлигини қўлга киритиши учун 100 миллион доллар миқдорида маблағ берган. Бу ҳақда The Mail on Sunday нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, бу маълумотларни ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер билан очиқ интервью қилган Бонита Мерсиадес ўзининг китобида ёзиб қолдирган. Мансабдорнинг айтишича, у ЖЧ-2022 мезбонини олдиндан билган, буни овоз беришда Қатарни қўллаб-қувватлаган Мишель Платинидан эшитган. Ўшанда Блаттер ва beIN Sports ўзаро келишиб олишган, шунингдек, улар ФИФА раҳбарлиги учун сайловларда ўша вақтларда ОФК президенти бўлган Муҳаммад Бин Ҳаммомнинг иштирок этмаслиги бўйича ҳам кафолат олган.

Блаттер Қатарнинг ғалабасига шунчалик ишончи комил бўлганки, у ҳаттоки АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Барак Обамага телефон қилиб, мезбонлик учун асосий даъвогар сифатида қаралаётган АҚШ аризаси мағлубиятга учраганини айтган.

ФИФА собиқ раҳбари шунингдек, аввалига Австралияни қўллаб-қувватлаган Франц Беккенбауэр Қатардан пора олгач, овозини ўзгартиргани ҳақида ҳам гапириб берган.

Мавзуга оид