ФВВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг хабар қилишича, яқин кунларда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий, шарқий ва марказий вилоятларда кучли совуқ бўлиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан 2018 йил 21 январь куни gismeteo.kz сайтининг маълумотига асосан бўрон огоҳлантируви эълон қилинган.
“Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига вақтинчалик йўловчи автобус ва шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмасликларини илтимос қиламиз”, - дейилади ФВВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда икки автобусда бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қутқариб қолингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024