Спорт | 15:50 / 23.01.2018
12769
2 дақиқада ўқилади

Келажакда ўзбекистонлик футболчилар Франция жамоаларида тўп суриши мумкин

Келгусида Ўзбекистондаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиниши мумкин. Бу масалани Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерацияси мутассаддилари — Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашув чоғида муҳокама қилган.

Фото: The UFF.com
Фото: The UFF.com

ЎФФ матбуот хизмати берган хабарга кўра, учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, Ўзбекистондаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, шу йилнинг апрель – май ойларида Франция футбол федерацияси, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Спорт вазирлиги мутахассисларидан ташкил топган делегация юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилган. Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади.

Мавзуга оид