Жаҳон | 16:30 / 23.01.2018
20101
1 дақиқада ўқилади
Видео: Хитойда бир кечанинг ўзида темир йўл ўтказгичи қурилди
Хитойда ишчилар тўққиз соат ичида мамлакат жанубида жойлашган Луньянь шаҳридаги Наньлун янги вокзали учун темир йўл ўтказгичини қуриб битказишди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.
Қурилишда 1,5 минг киши иштирок этди. Хусусан, улар учта йирик йўналишни янги линия билан улашган. Ҳаммаси бўлиб 23 та экскватор жалб этилди.
Нашр маълумотларига кўра, улар нафақат йўлни қуриб битказишган, балки фойдаланишга топшириш учун бутунлай тайёр қилиб беришган: унинг четларида светофорлар ҳамда ҳаракат мониторинги учун воситалар ўрнатилди. Таъкидланишича, ишчилар етти бригадага бўлинган ва бир вақтнинг ўзида турли вазифаларни бажарган.
Мавзуга оид
18:48
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
19:06 / 23.08.2024
Тошкент ва Москва ўртасида темирйўл қатновлари тикланади
18:47 / 05.08.2024
Хитойдан Ўзбекистонга юклар поезд орқали рекорд даражада тез етказилди
18:40 / 15.06.2024