Жаҳон | 16:45 / 24.01.2018
8453
2 дақиқада ўқилади

Хитой инсонлар ДНКсини оммавий равишда таҳрирламоқда

Фото: Flickr

Хитойнинг йирик клиникалари мамлакатнинг мослашувчан қонунчилиги туфайли 2015 йилдан буён CRISPR/Cas9 усули ёрдамида инсон геномини ўзгартиришга доир тажрибаларни ўтказмоқда. Wall Street Journal шу ҳақида хабар берди. Бошқа мамлакатларда бундай тажрибалар — инсонларнинг генетик модификациялашга боғлиқ тажрибалар каби - тақиқланган. 

Маълумки, саратон ва қатор бошқа касалликлар — инсон ҳужайраси мутацияси натижаси. Онкокасаллик юзага келган тақдирда, мутацияга киришган ҳужайра бошқа табиий йўл билан, "қарилик"дан ўлмайди. Баъзи олимларнинг анчадан бери тахмин қилишларича, саратон ҳужайралари ДНКсидаги хатоларга тузатиш киритилса, ўлмас ҳужайраларни яна ўладиган қилиш мумкин ва шу тариқа саратон муаммосини ҳал қилиш мумкин.

Муаммо шундаки, яқин-яқингача инсон ДНКсини таҳрирлашга оид нисбатан мақсадли усуллар йўқ эди. Бир неча йил олдин маълум бўлишича, бактерияларнинг CRISPR'га қурилган ўз иммун тизими мавжуд. Ушбу бактериал жиҳозлардан нусха кўчириш ёрдамида ДНКдан керакли участкаларни ажратиб, уларни бошқаларига алмаштириш мумкин. 

Назарияга мувофиқ, бундай усул билан нафақат саратон, балки бугунги кунда инсоният генофондидаги камчиликлар натижасида юзага келган кўплаб бедаво касаллликларни даволаш мумкин, масалан, туғма кўзи ожизликни. 

Шундай бўлса-да, аксарият мамлакатлар қонунчилиги бундай тажрибаларни тақиқлайди, ҳатто бемор тажриба объекти бўлишга розилик берган тақдирда ҳам. ХХРда йирик клиникаларнинг этик қўмиталари кўнгиллилар билан шундай шартнома имзолаш ҳуқуқига эга. Манбага кўра, 2015 йилдан буён камида 86 киши шундай хизматлардан фойдаланган. Бу асосан саратонга йўлиққан беморлардир. 

Мавзуга оид