Спорт | 00:44 / 29.01.2018
88479
1 дақиқада ўқилади

Фото: Чемпионлар кутиб олинди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионати ғолиблари - Ўзбекистон U23 терма жамоаси аъзоларини кутиб олинди.

Осиё чемпионати қаҳрамонларини кутиб олиш учун футбол мухлислари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар, журналистлар ва ёшлардан иборат юзлаб кишилар аэропортда жам бўлишди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси 27 январь куни Хитой мезбонлигида ўтган Осиё чемпионати финалида Вьетнам терма жамоасини қўшимча вақтда урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди. 

Турнирни Қатардан қабул қилиб олинган мағлубият билан бошлаган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа гуруҳнинг кейинги ўйинларида Хитой ва Уммон термалари устидан 1:0 ҳисобларида ғалаба қозониб, гуруҳдан чиққанди. Ўйиндан-ўйинга кучайган Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида турнир фаворитлари саналган Япония ва Жанубий Корея терма жамоаларини 4:0 ва 4:1 ҳисобларида енгиб, финалга чиққанди.

Мавзуга оид