Nokia 3310'нинг янгиланган версияси намойиш қилинди
Nokia бренди ҳуқуқларига эгалик қилувчи HMD Global компанияси тугмали 3310 телефонининг янги версиясини намойиш қилди. Қурилма Хитойда тақдим этилди, тез орада унинг жаҳон бозорига чиқиши кутилмоқда. GizmoChina шу ҳақида хабар берди.
Янгиланган Nokia 3310 ўтган йилги моделга нисбатан бироз каттароқ ўлчамдаги корпусга эга бўлди. Девайс 4G VoLTE тармоқлари фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва Wi-Fi тарқата олади. Телефон ҳозирча фақат China Mobile оператори орқали сотилади.
Nokia 3310 320X240 пикселли 2,4 дюймли дисплей, microSIM слоти ва microSD хотира карталари билан таъминланди. Телефонда microUSB, 3.5 мм'ли аудиожек, Bluetooth 4.0 интерфейслари мавжуд. Девайс 2 мегапикселли камера ва 1200 мАс сиғимли батареяга эга.
Қурилма нархи ҳозирча номаълум. Nokia 3310 4G февраль ойида бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида жаҳон бозори учун тақдим этилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023