Nintendo Марио ҳақида фильм суратга олинишини маълум қилди
Япониянинг видеоўйинлар ва уларга мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Nintendo компанияси Illumination Entertainment билан ҳамкорликда Super Mario Brothers ўйини воқеалари бўйича фильм суратга олади. Бу ҳақда компания матбуот релизида хабар қилинган.
Ҳампродюсерларга «Музлик даври» ҳамда «Мен ярамасман» мультфильмлари орқали машҳур бўлган Illumination Entertainment бош ижрочи директори Кристофер Меледандри ҳамда Мариони яратган, Nintendo бош бошқарувчи директори Сигэру Миямото айланади.
The Wall Street Journal нашри 2017 йилнинг ноябрида Nintendo Марио ҳақида мультфильм яратиши мумкинлигини ёзганди. Газета маълумотларига кўра, Illumination Entertainment ўша пайтда Nintendo билан тегишли битимни имзолашга яқин турган.
Мавзуга оид
23:34 / 06.08.2020
Nintendo’нинг соф даромади пандемия сабабли 541 фоизга ошди
12:52 / 24.02.2017
Ақл бовар қилмас рекорд: польшалик уч йил ичида 700дан ортиқ видеоўйинни бошидан охиригача ўйнаб чиқди
12:57 / 09.01.2017
Nintendo кроссовкаларга мўлжалланган ўйин контроллерларини тақдим этди
17:31 / 21.12.2016