Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания кубоги. «Барселона» «Валенсия»ни мағлубиятга учратди
«Барселона» Испания кубоги ярим финали илк учрашувида «Валенсия» устидан ғалаба қозонди. Беллашув «Камп Ноу» стадионида ўтказилди.
Баҳсдаги ягона гол кўк-анорранглилар марказий ҳужумчиси Луис Суарес томонидан 67-дақиқада киритилди. Бу ҳолатда уругвайликнинг жамоадоши Лионель Месси муҳим ўрин тутди, у ҳужумни чап қанот бўйлаб бошлаб, тўпни дарвозанинг узоқ устунига аниқ узатиб берди.
«Валенсия» ва «Барселона» ўртасидаги жавоб учрашуви 8 февраль куни «Месталья» стадионида бўлиб ўтади.
Барселона – Валенсия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 67 Суарес.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Коутиньо, 58), Ракитич (Паулиньо, 68), Сержи Роберто, Бускетс, Иньеста (Пако Алькасер, 73), Месси, Суарес.
Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Гайя, Монтойя, Габриэл, Солер (Ферран Торрес, 76), Парехо, Коклен, Перейра (Максимович, 46), Вьетто, Родриго (Санти Мина, 81).
Огоҳлантиришлар: Сержи Роберто (35), Перейра (40), Вьетто (51), Солер (53).
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025