Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Ҳайдаров терма жамоа бош мураббий бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Менимча, миллий терма жамоага нейтрал (хорижлик мураббий назарда тутилди — Tribuna.Uz изоҳи), тажрибали, таниқли мураббий келгани яхши. Ҳозирги замон шуни талаб қилмоқда.
Агар мен бош мураббий бўлишим ҳақида гап кетса, ҳозир айнан ўз жойимдаман, деб ҳисоблайман. Айнан мана шу ёшлар терма жамоасида муносиб ишимни топдим, деб ўйлайман.
Шу жамоадан бир қанча футболчилар терма жамоага ўтиб кетиб, асосий таркибда ўйнаб кетса хурсанд бўламан. Чунки энг асосий мақсадимиз ҳам шу. Мақсад терма жамоага янги номзодлар етказиб бериш. Бу борада қўлимдан келгунча ёрдам беришга тайёрман», дея гапириб ўтди Ҳайдаров «Ориат Доно» радиосига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
07:46 / 17.05.2024
«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида
19:16 / 02.05.2024
Испаниями ёки Исроилга қарши реванш? Ўзбекистоннинг Париж-2024даги эҳтимолий рақиблари ҳақида
10:17 / 17.04.2024
Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди — Файзуллаев ва Ҳусанов бор
17:17 / 26.12.2023