Жаҳон | 07:51 / 03.02.2018
17702
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бутун дунё бўйлаб ядровий қурол таший олувчи авиация жойлаштиради

F-35. Фото: АҚШ мудофаа вазирлиги

АҚШ бутун дунё бўйлаб ҳам оддий қурол, ҳам ядровий қурол таший олувчи “икки мақсаддаги” авиацияни жойлаштиради. Бу ҳақда АҚШнинг янги ядровий доктринасида айтилган.

“АҚШ заруратга кўра, бутун дунё бўйлаб икки мақсаддаги самолётлар ва ядровий бомбардимончиларни янада кўпроқ жойлаштириш бўйича имкониятларни қўллаб-қувватлайди ва мустаҳкамлайди. Биз ядровий имкониятларга эга икки мақсаддаги бундай самолётларни F-35 самолётлари ҳисобига янгиламоқчимиз”, дейилган ҳужжатда. Бундай авиация жойлаштириладиган ҳудудлар сифатида Европа кўрсатилган.

F-35 5-авлоддаги энг янги қирувчи-бомбардимончи самолёт бўлиб, АҚШ қуролли кучларига охирги йилларда етказила бошланган. Ушбу самолётларни АҚШнинг бир қатор иттифоқдошларига ҳам етказиш режалаштирилган. Аввал F-35’ларга ядровий қурол ўрнатилмаган, бироқ самолётни лойиҳалаш вақтида бунинг техник имконияти кўзда тутилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид