Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги Баҳоуддин Нақшбанд қадамжосидаги масжид расман фаолиятини бошлади
Сурхондарё вилоятининг, Сариосиё туманидаги Нилу қишлоғи аҳолиси 2070 нафар кишидан иборат бўлиб, қишлоқ марказида “Сариҳавз” номи билан машҳур зиёратгоҳ (мажмуа) бор, унинг иккинчи номи “Баҳоуддини балогардон”. Бу муборак қадамжо Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари бўлиб, мазкур мажмуага масжид биноси (жуда кўркам), ҳовуз (суви тиниқ, соф, ширин, қишда илиқ, ёзда совуқ, Нилу қишлоғининг аҳолиси учун ягона ичимлик манбаи), тут ва чинор (айланаси 35-36 метр, баландлиги 70 метр ва Ўрта Осиёда иккинчи ўринда турадиган) табаррук дарахтлари киради.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилишича, бугун, 3 февраль куни мазкур мажсид расман иш фаолиятини бошлаган. “Ушбу ҳудуддаги аҳолининг бир неча км узоқликдаги масжидларга қатнашига зарурат қолмади”, деб ёзади Э.Турдимов.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025