Швеция полицияси Раҳмат Оқиловни терактдан уч ой аввал кузатган
Стокҳольмдаги теракт ижрочиси ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов одамлар устига юк машинасини ҳайдаб боришидан уч ой аввал Швециянинг СЭПО хавфсизлик полицияси назорати остида бўлган. Бу ҳақда ОАВ мамлакат Адлия вазирлиги ҳисоботига асосан хабар қилмоқда.
«Ўша пайтда бўлган разведка маълумотлари, менинг фикримча, кучни огоҳлантирув тарзида қўллаш учун асос учун етарли даражада аниқ бўлмаган. Менинг баҳолашимча, СЭПО Оқилов ҳақида олинган маълумотга нисбатан барча эҳтимолий хатти-ҳаракатларни кўрган», - дея СЭПОнинг Оқилов иши бўйича ҳаракатларини баҳолашга масъул бўлган судья Рунар Викстен сўзларини келтиради «РИА Новости» Local нашрига таянган ҳолда.
Хабар берилишича, Оқиловни кузатиш 2016 йилнинг 31 августида бошланган. Бунга у хавф туғдириши мумкин экани ҳақидаги разведка маълумотлари сабаб бўлган. Кузатув ҳақидаги қарор 2017 йилнинг 19 январь куни ҳарбий суд томонидан қайта кўриб чиқилди. ОАВ маълумотига кўра, Оқилов тахминан шу пайтда терактга тайёрланишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Швеция прокуратураси Раҳмат Оқиловга айблов эълон қилди.
Оқилов 2017 йил 7 апрелда Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босганча 550 метр юриб ўтган. Полиция маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 15 киши яраланган, 5 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024