«Қамчиқ»да «ТРЭКОЛ» йўлтанламас транспорт воситаси синовдан ўтказилмоқда
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси Россиянинг «ТРЭКОЛ» йўлтанламас транспорт воситаси билан таъминланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Ушбу «ТРЭКОЛ» йўлтанламас транспорт воситаси сувда, ботқоқликда ва мураккаб тоғ йўлларида ҳаракатланиб, етиш энг қийин бўлган жойларгача олиб бориши мумкин. Транспорт воситаси Қамчиқ довони йўлларида синовдан ўтказилмоқда. Синов якунлари бўйича иккинчи шундай машинани харид қилиниши кутилмоқда.
«ТРЭКОЛ» автомобили қаттиқ тупроқли йўлларда 700 кг, юмшоқ тупроқли йўллар ва сувда 400 кг юк кўтаришга қодир, юқори тезлиги соатига 70 км.ни ташкил этади. Одамлар ва юкларни тушириш учун учта эшик мавжуд. Юк бўлимига 8 нафаргача йўловчини жойлаштириш мумкин.