iPhone X эгалари қўнғироқларни қабул қилишда муаммоларга учраётганларидан шикоят қилишди
iPhone X эгалари кирувчи қўнғироқ вақтида смартфон дисплейи кеч фаоллашаётганидан шикоят қила бошлашди. Бу муаммо фойдалунувчиларга қўнғироққа тез жавоб беришга имкон бермаяпти. Бундай юзлаб шикоятлар Apple’нинг қўллаб-қувватлов форумида билдирилган.
Муаммо шундан иборатки, кириш қўнғироғи вақтида қурилма вибрация қилиб ва куй чалади, бироқ унинг экрани 6-10 сониядан кейин фаоллашади, баъзи ҳолатларда эса умуман ёқилмайди. Оқибатда смартфон эгалари қўнғироққа жавоб бериш учун экран ёқилишини кутмоқдалар ёки баъзида умуман жавоб бера олмаяптилар.
Financial Times нашрининг маълум қиишича, Apple мутахассислари ушбу муаммони ўрганмоқдалар. Компаниянинг қарори қачон эълон қилиниши номаълум.
Аввалроқ Canalys компанияси таҳилчилари iPhone X’ни дунёдаги энг харидоргир смартфон деб аташган. Қурилмадан 2017 йил 4-чорагида 29 млн дона сотилган. Бироқ шунга қарамай, компания смартфонга талаб катта эмас деб ҳисоблаб, 2018 йил 1-чорагида унинг ишлаб чиқарилиши ҳажмини камайтирмоқчи.
Мавзуга оид
09:00 / 16.12.2018
Apple компанияси iPhone X кўрсаткичларини ошириб кўрсатишда айбланди
01:10 / 23.11.2018
Apple янги моделларига талаб пастлиги сабабли эски моделини яна ишлаб чиқара бошлади
12:36 / 10.11.2018
Apple MacBook Pro 13 ва iPhone X маҳсулотларида нуқсонлар борлигини билдирди
14:12 / 07.09.2018