Жаҳон | 14:16 / 07.02.2018
20733
1 дақиқада ўқилади

БААда 8,4 млн долларлик автомобиль рақами харидори 3 йилга қамалди

Фото: Khaleej Times

БААда 8,4 млн долларлик автомобиль рақамини сотиб олган харидор 3 йиллик қамоқ жазосига тортилди. Ўзини фирибгарликда айбдор деб тан олган ушбу шахс жазони Абу-Дабидаги турмада ўтайди.

2016 йил ноябрда 33 ёшли эркак аукционда “1” рақамини 31 млн дирҳамга (8,4 млн доллар) сотиб олган. У аукцион ташкилотчилари аризасига кўра ушланган. Аниқланишича, эркак рақам учун етарлича маблағ билан таъминланмаган чек билан ҳисоб-китоб қилмоқчи бўлган.

Сўроқ вақтида эркак банкдаги ҳисоб рақамида харидни амалга ошириш учун етарлича маблағ йўқлигини била туриб чек тақдим қилганини тан олган. Унинг айтишича, у ноёб рақамни сотиб, шундан кейин ўз қарзини узмоқчи бўлган.

Бироқ БААда тўлиқ тўлови амалга оширилмаган битимлар ноқонуний ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид