Жаҳон | 19:00 / 08.02.2018
20535
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ер ўпирилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: AFP

Хитойнинг жанубидаги Фошань шаҳрида метро станцияси қурилаётган жойда ер ўпирилиши юз берди. Воқеа шаҳарнинг асосий магистралларидан бирида юз берган. Ўпирилишга йўл тагидан метро туннели қазилиши сабаб бўлган. 

Магистралнинг бир қисми туннел қазиётган қурувчилар устига қулаган. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, 3 киши бедарак йўқолган, 9 киши жароҳат олган. Фожиа жойида иккита баскетбол майдонидек келадиган, чуқурлиги 7 метрлик жарлик юзага келган.

Мавзуга оид