Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чақалоқ савдоси: она 20 кунлик боласини сотаётганда қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан 20 кунлик чақалоқни сотаётган фуқаролар жиноят устида қўлга олинди.
Жумладан, 1980 йилда туғилган, оилали, 4 нафар фарзанди бор, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи С.Р. ўзининг 20.01.2018 йилда туғилган қизини, 1975 йилда туғилган, Фарғона вилояти, Бағдод туманида яшовчи У.Х. ва 1983 йилда туғилган, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи, Н.С.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, 10.000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулга сотаётган вақтида аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар С.Р., У.Х. ва Н.С.ларга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
17:02 / 15.05.2025