2017 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 939,5 доллардан тўғри келди
Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишларининг ишлаб чиқариш Дастурига биноан 2017 йил учун ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) га нисбатан дастлабки баҳолашларни қўмитанинг расмий сайтида эълон қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил бўйича жорий нархларда Ўзбекистон Республикаси ЯИМи 249 триллион 136,4 миллиард сўмни ташкил этган ва 2016 йилнинг мутаносиб даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсган. ЯИМ индекс-дефлятори 2016 йил нархларига нисбатан 118,9 фоизни ташкил этган.
2017 йил якунларига кўра аҳоли жон бошига ЯИМ 7 миллион 692 минг сўмни (939,5 доллар) ташкил этган, бу 2016 йилга нисбатан 3,6 фоизга кўп демакдир.
ЯИМ ўсишига хизматлар соҳаси энг катта ҳисса қўшган бўлиб, у аввалги йилга нисбатан 6,9 фоизга ўсган.
2017 йилда ЯИМ таркибий тузилмасининг умумий ҳажмида мулкчилик шаклларига кўра иқтисодиётнинг нодавлат сектори улуши 81 фоизни ташкил этган. Давлат сектори улуши эса 19 фоиз.
Мавзуга оид
10:48 / 02.11.2024
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
12:38 / 03.02.2023
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида саноатнинг улуши 26,7 фоизгача ошди
13:57 / 30.12.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан камайди
10:18 / 05.04.2022