Жаҳон | 09:50 / 12.02.2018
29269
2 дақиқада ўқилади

Москва яқинида қулаган Ан-148 нинг «қора қути»си топилди

«Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган ва Москва яқинида ҳалокатга учраган Ан-148 йўловчи самолётининг «қора қути»си ҳалокат жойидан топилди.

Росавиация хабарига кўра, «Саратов авиалиниялари»га тегишли самолёт «Домодедово» аэропортидан кўтарилганидан кейин 4 дақиқа ўтиб, радарлардан йўқолган. Ушбу самолёт Москва вилояти ҳудудида, Раменск тумани ҳудудида, аэропортдан 35 километр масофада қулаган.

Ушбу самолётдаги 71 киши ҳалок бўлган, дастлабки маълумотларга кўра қурбонлар орасида 3 бола ҳам бор эди, шунингдек, Швейцария ва Озарбойжон фуқаролари бўлган.

Айни вақтда иккинчи «қора қути» қидирилмоқда. Воқеа жойи ўраб олинган, самолёт қулаб тушган жойда 532 киши иш олиб борди, қидирув ишларига 100дан ортиқ техника жалб этилди.

YouTube порталида самолёт ерга қулаган ва портлаб кетган вазият тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Видеонинг 26-сониясида портлаш рўй беради, кейин ҳудуд устида қуюқ тутун кўтарилади.

Мавзуга оид