Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Coca-Cola’нинг даромади 5 марта тушиб кетди
Дунёда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания Coca-Cola’нинг соф даромади 2017 йил натижаларига кўра 2016 йилга нисбатан 5,2 марта камайиб, 1,248 млрд долларни ташкил қилган. Расмий натижаларга АҚШ солиқ ислоҳоти таъсир қилган.
Компаниянинг операцион тушуми 15 фоизга камайиб, 35,41 млрд долларни ташкил қилган. Компанияда таъкидланишича, молиявий натижаларга 4-чоракда 3,6 млрд доллар миқдорида солиқ тўлови амалга оширилиши таъсир қилган. Бу тўлов АҚШда солиқ сиёсати қабул қилингани билан боғланган.
Компания 2018 йил натижаларига кўра тушумнинг 4 фоизга ошишини кутмоқда.
Компания 1892 йилда ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи АҚШнинг Атланта шаҳрида жойлашган. Компаниянинг энг номдор брендлари Coca-Cola, Fanta ва Sprite ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?
16:42 / 03.02.2025
Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896 трлн сўмни ташкил этди
10:03 / 03.02.2025