Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўғрисида янги маълумот берилди
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган, деб хабар қилмоқда Марказий банк ахборот хизмати.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Марказий банк олтин-валюта захиралари тўғрисидаги ахборотни тақдим этмоқда
Мавзуга оид
18:42 / 07.04.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди
13:17 / 08.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон давлат захираларини шакллантириш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
11:01 / 08.01.2025
2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди
18:58 / 07.12.2024