Жаҳон | 08:42 / 18.02.2018
16905
2 дақиқада ўқилади

Қора денгизга АҚШнинг иккинчи эсминеци кирди

Фото: F

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг “Карни” мина ташувчи эсминеци Қора денгизга кирди. Бу ҳақда ҳарбий-денгиз кучларининг 6-флоти матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан аввалроқ 2017 йилда Суриядаги авиабазани ўққа тутишда иштирок этган “Росс” эсминеци ҳам Қора денгизга кирганди. Кейинроқ унга “Карни” қўшилгани маълум бўлган. 

Таъкидланишича, кемаларнинг денгизга киришидан мақсад “денгизда хавфсизликни таъминлаш бўйича амалиёт ўтказиш” ва “НАТО давлатлари ва ҳамкорлари флотлари жанговар тайёргарлиги ва имкониятлари ҳамда минтақавий барқарорликни ошириш” ҳисобланади.

“Биз Қора денгизда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун мустаҳкам алоқаларни яратиш истагидамиз. Бу ерда бўлишимиз иттифоқдошларга бизнинг ушбу ҳудудда хавфсизликни таъминлашга содиқлигимиз борасида ишонч беради”, деб айтган кема сардори Брайан Галло.

“Росс” эсминеци Aegis ракетага қарши мудофаа тизими ва “Томагавк” ракеталари билан қуролланган.

Мавзуга оид