Ferrari’нинг янги суперкари илк тақдимотигача ошкор қилинди
Autocar япон нашри ихтиёрида Ferrari’нинг янги суперкари – 488 моделининг энг экстремал версиясининг илк расмий суратлари ва у ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Янги машина Pista деб ном олади, у италянчадан таржима қилинганда “трек” маъносини англатади.
Ferrari 488 Pista 721 от кучига ва 770 Нм айлантириш лаҳзасига эга 3,9 литрли, 8 цилиндрли мотор билан жиҳозланади. Бу 488 модел моторидан 10 от кучига кўпроқдир. Шу тариқа, янги машина Ferrari тарихидаги 8 цилиндрли мотор билан жиҳозланган энг кучли машина бўлади.
Купенинг оғирлиги моделнинг оддий версиясидан 90 кг енгилроқ бўлиб, 1280 кг ни ташкил қилади. Машина оғирлигини камайтириш учун унда композит материаллар кўпроқ қўлланади. Жумладан, машинанинг капоти, томи, бамперлари, орқа спойлери, интерьерининг баъзи элементлари, хусусан олд панел карбондан тайёрланади. Буларга қўшимча равишда автомобилда янги кузов осма деталлари қўлланади, улар эвазига машинанинг аэродинамик кўрсаткичлари 20 фоизга яхшиланади.
488 Pista 100 км/соат тезликка 2,8 сонияда эришади.
Машинанинг илк тақдимоти март бошида Женева автосалонида бўлиб ўтади. Суперкарнинг нархи тахминан 300 минг доллардан бошланади.
Мавзуга оид
23:15 / 07.03.2018
Mazda прототипи Женева моторшоусидаги энг яхши прототип деб аталди
20:20 / 07.03.2018
Ҳиндистоннинг Tata компанияси ҳашаматли электр седан тақдим қилди
11:35 / 07.03.2018
Женевада илк серияли учар автомобил тақдим қилинди
23:07 / 20.02.2018