Mazda прототипи Женева моторшоусидаги энг яхши прототип деб аталди
Mazda Vision Coupe прототипи Женева автосалони доирасида ўтган Car Design Night тадбирида йилнинг энг яхши концепт-кари деб аталди. Япон маркасининг прототипи 2017 йил ноябрда Токиодаги моторшоуда илк бор тақдим қилинган.
Ғолиб 18 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди. Ҳайъатга дунёнинг йирик автомобилсозлик компанияларининг дизайнерлик бўлимлари бошлиқлари кирган.
Бу Mazda Vision Coupe олаётган биринчи мукофот эмас. Январь охирида машина Париждаги автомобил фестивалида 2017 йилнинг энг чиройли концепт-кари деб топилганди.
Mazda Vision Coupe 4 эшикли, 21 дюймли ғилдиракларга эга купе бўлиб, унинг салонида чарм ва ёғоч қўлланган. Марказий консолнинг юқори қисмини диспей эгаллайди. Машинанинг техник кўрсаткичлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Мавзуга оид
07:53 / 11.09.2023
Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳасида таълим олаётган талабалар Mazda корпорациясида амалиёт ўтайди
15:03 / 04.07.2023
Lexus’дан Mazda’гача. Сўнгги 10 йилликдаги энг ишончли автомобиллар маълум қилинди
14:30 / 22.11.2020
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар маълум қилинди
16:07 / 13.02.2020