Фан-техника | 23:07 / 20.02.2018
6928
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг Tata компанияси Европада янги моделини тақдим қилади

Фото: Tata 45X

Ҳиндистоннинг Tata автомобилсозлик компанияси Женева моторшоусида яна иштирок этади. Компания Швейцарияда ўтадиган нуфузли кўргазмани ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Ҳиндлар 1998 йилдан бери автосалонда ўзларининг концептларини намойиш қилиб келадилар. Ўтган йил маҳаллий ОАВда 2018 йилда Tata Женевага бормаслиги ҳақида гаплар пайдо бўлган. Бироқ автосалоннинг тизери бу маълумотларни рад этади. 

Компания Женевада тақдим қиладиган янги концептнинг номи ошкор қилинмаган, унинг кўрсаткичлари ҳам сир сақланмоқда. Ҳинд журналистлари Tata Женевада ўзи яратган AMP (Advanced Modular Platform) платформасида қурилган седанни намойиш қилади, деб ҳисоблашмоқда.  

Концептнинг суратларига кўра, ушбу 4 эшикли машинанинг ташқи кўриниши Tata’нинг янги услуби Impact Design 2.0 услубида бажарилган. Концепт 2 йилдан кейин серияли ишлаб чиқарилувчи седанга айланиши кутилмоқда. У Ҳиндистонда Maruti Suzuki Ciaz ва Honda City’га рақобат ташкил қилади. 

Фото: Tata 45X

Концептнинг сотувга чиқариладиган версияси моторлари орасига 1,2 литрли бензин двигател ва 1,5 литрли турбодизел кириши мумкин. Бундан ташқари, харидорларга машинанинг гибрид ёки тўлиқ электр вариантлари таклиф қилинади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид