Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Опра Уинфри президентлик сайловларида қатнашишидан умид қилмоқда
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида телебошловчи Опра Уинфрининг «60 дақиқа» телешоусидаги иштирокига изоҳ берди. Унинг давомида Уинфри Трампнинг бошқаруви ҳақида салбий фикр билдирган.
«Ҳозиргина қачонлардир мен жуда яхши билган, ўзига ишончи қолмаган Опра Уинфри «60 дақиқа» кўрсатувида бир неча кишидан интервью олганини кўрдим. Саволлар нообъектив ва ҳақиқатдан йироқ бўлди, далиллар эса – нотўғри. Умид қиламанки, Опра АҚШ президентлиги учун сайловларда иштирок этади, у худди барча каби мағлуб бўлиши керак!», - дея ёзган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ телебошловчи Опра Уинфри 2020 йилги АҚШ президентлиги сайловида иштирок этишга қизиқиш билдиргани тўғрисидаги хабар тарқаганидан сўнг, амалдаги президент Дональд Трамп бундай муносабатга баҳо берганди. Дональд Трамп «Оқ уй учун сайловда Опрани ҳам ютишини» билдирган.
Мавзуга оид
20:54 / 22.08.2024
Демократлар қурултойининг учинчи куни: «мураббий» Уолз ва «мустақил сайловчи» Опра Уинфри
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020