Ўзбекистон-Озарбойжон экспорт салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаган
2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси 31,2 миллион долларни ташкил этади. KUN.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Халқаро Пресс-клуб билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Товар айирбошлаш кўрсаткичи 32 миллион долларга яқин бўлса, бундан тахминан 26 миллиони - Ўзбекистон экспорти, қолгани Озарбойжон экспортига тўғри келади. Ўзбекистон асосан металлни қайта ишлаш, савдо-сотиқ, машинасозлик соҳалари бўйича экспортни амалга оширади. Озарбойжон эса озиқ-овқат ва заргарлик маҳсулотларини экспорт қилади", - дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов.
Унинг сўзларига кўра, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев томонларидан ҳукуматлараро комиссия тузилган бўлиб, ишчи гуруҳлар шу йўналишдаги ишларини бошлаб юборишган.
"Ўзбекистонда 84 та Озарбойжон корхонаси фаолият юритмоқда, лекин тасаввур қилинг, бу корхоналарнинг 32 миллион долларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улардан 71 таси қўшма корхона, 11 таси 100 фоиз Озарбойжон капитали асосига қурилган. Худди шундай рақамларни Озарбойжон ҳам бериши мумкин. Шу асосда биз экспорт салоҳиятини кучайтиришимиз мумкин.
Масалан, қишлоқ хўжалик ва машинасозлик Ўзбекистонда ривожланган, Озарбойжон эса уни Европа мамлакатларидан 2-3 баравар қимматга олмоқда. Шу сабабли бу йил ўндан ортиқ икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Зеро юқоридаги таҳлил икки томонни ҳам қониқтирмайди", деди Икрамов.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024