Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини апрель ойида ўтказади
Профессионал боксда мағлубиятсиз серия қайд этаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангда рингга чиқади.
«Оламспорт» нашри хабар беришича, 23 февраль куни Москва орқали АҚШга етиб борган Шоҳжаҳон Эргашев 28 апрель куни рингга кўтарилади. Бунда боксчига ким рақиблик қилиши мумкинлиги ҳозирча маълум эмас.
Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксда 12та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилган.
Маълумот учун, супер енгил (63,5 кг.гача) вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этаётган Эргашев жаҳон бокс ассоциацияси WBAнинг февраль ойидаги янги рейтингида кучли 15 спортчи сафидан ўрин олган ва 12-ўринга кўтарилган.
Бундан аввалроқ Эргашевнинг ўзи рейтингда биринчи бўлиб турган боксчига қарши рингга чиқишга тайёр экани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025